21:22 / 22.02.2019
10 644

Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақириш муддати ўзгартирилди

Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақириш муддати ўзгартирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Унга кўра, 2019 йилдан чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, жорий йил чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

Бундан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш даврида чақирув ёшидаги фуқароларга қулай шароитлар яратиш ҳисобланади.

Ҳужжатда айтилишича, 2018 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари 2019 йилнинг март-апрель ойларида резервга бўшатилиши белгиланган.

Маълумот учун, шу вақтгача ҳарбий хизматга чақирув тадбирлари йилнинг февраль—март ойларида ўтказиб келинарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақириш муддати ўзгартирилди