00:28 / 26.02.2019
7 722

Бу ҳафта Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Бу ҳафта Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
25—27 февраль кунлари Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқ атрофида, кундузи 13-18 даража илиқ, республика жануби ва чўл зоналарида 20 даражагача кўтарилади, бу шу давр учун кўп йиллик ўртача қийматлардан 2-4 даражага юқори ҳароратлардир. Бу ҳақда ФВВ хабарида айтилади.

28 февралдан 2 мартгача республика ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан нам ҳаво оқимлари аста кириб кела бошлайди. Мамлакат ҳудудида булутлилик ортиб, 28 февралда ва 1 мартда айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғади. 2 март куни республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Фарғона водийси вилоятларида бу давр мобайнида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғли туманларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади ва қорга айланади.
Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, 28 февраль—1 март куни кундузи 13-18 даража илиқ, 2 мартда 10-15 даража илиқ, тоғли ҳудудларда 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бу ҳафта Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?