18:38 / 27.02.2019
7 306

Ўзбекистонда нон нархи яна ошадими?

Ўзбекистонда нон нархи яна ошадими?
Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда нон нархи 2018 йил сентябрдаги кўтарилишдан кейин яна бир марта ошади. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

«Заводлар чегара нархни ушлаб туришибди, яъни улар охирги чегарада ва ривожлана олмаяпти. Улар барибир нон нархини ошириши керак бўлади. Буни жуда яхши тушуняпмиз», - деди Султонов.

15 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда «буханка» нон нархи 650 сўмдан 1100 сўмга, деярли икки баробар ошди. Бу мамлакатда нонни талаб ва таклиф асосида шаклланувчи эркин бозор нархи бўйича реализация қилишга оид янги тартиб жорий этилгани билан боғлиқ.

«Биз нонга нархларни қўйиб юборганимизда жиддий ташвишланган эдик. Шуни очиқ айтишим мумкинки - бу уйқусиз икки ҳафтага айланди, ўшанда бозор ўзини қандай тутишидан ташвишга тушдик», - дея қайд этиб ўтди вазир ўринбосари.

Ҳукумат ўтган йили ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун нон нархи оширилишини субсидиялашни бошлади. Агар нарх яна кўтарилса, «қўшимча субсидиялар талаб қилинади», дея қўшимча қилиб ўтди Султонов.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига 2018 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон олиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўлови жорий этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда нон нархи яна ошадими?