The World Justice Project (WJP) халқаро мустақил нотижорат ташкилоти Қонун устуворлиги индекси 2019 рейтингини эълон қилди. Ташкилот қонун устуворлигини ривожлантириш билан шуғулланади.
Ўзбекистон 126 давлат ичида 94-ўринни ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё минтақасида 13 мамлакат орасида 12-поғонани эгаллади. Индекс тузувчиларининг таъкидлашича, мамлакатда қонун устуворлиги билан боғлиқ вазият яхшиланган, бу мамлакатга жаҳон рейтингида 2-ўринга юқорилаш имконини берган. Минтақада Ўзбекистоннинг ўрни ўзгаргани йўқ.
Ўзбекистоннинг умумий балли - 0,46. Кот д’Ивуар, Доминикан Республикаси, Гватемала ва Либерияда ҳам худди шунча.
WJP қонун устуворлиги рейтинги саккиз кўрсаткич асосида тузилади: ҳукумат институтлари ваколатларини чеклаш, коррупция даражаси, давлатнинг очиқлиги, қонун устуворлиги ва хавфсизлик, асосий ҳуқуқлар ҳимояси, ҳуқуқ тартиботи, фуқаролик суди ва жиноий суддаги адолат кўрсаткичлари.
Мамлакат «Тартиб ва хавфсизлик» индикатори бўйича энг яхши кўрсаткичга эга - жаҳонда 9-ўрин, Канада, Венгрия ва БААнинг ёнида. «Очиқ ҳукумат» индикаторида эса энг ёмон кўрсаткич - 119-поғона, Конго, Того ҳамда Эроннинг ёнида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди