18:56 / 03.03.2019
5 660

Ўзбекистонлик сайёҳлар Қримда дам олишни хуш кўришади...(ми?)

Ўзбекистонлик сайёҳлар Қримда дам олишни хуш кўришади...(ми?)
Қрим парламентининг санатор-курорт мажмуаси ва туризм қўмитаси раҳбари Алексей Черняк Қримга қайси давлатлардан энг кўп сайёҳлар келишини маълум қилди.

Чернякнинг сўзларига кўра, Қримга дам олиш учун энг кўп Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистондан туристлар келишади.

"2018 йил якунларига кўра, Қримда дунёнинг 144 мамлакатидан сайёҳлар бўлганлар. Тўғри, у ёки бу мамлакатдан бир-икки нафардан вакиллар ҳам келишган, аммо шундай мамлакатлар борки, у ердан келган сайёҳлар минг-минг кишиларни ташкил этган... Украина бу мамлакатлар орасида биринчи ўринда", - деб айтган Черняк.

Илгарироқ Қрим республикаси раҳбари Сергей Аксенов 2018 йил курорт мавсумида Қримга 6,8 миллион туристлар келганини, бу эса собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида рекорд кўрсаткични ташкил этишини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, дам олувчиларнинг 16%и Украина давлат чегараси орқали кириб келганлар.

Қрим эндиги курорт мавсумида пляжлар сонини 460 тагача оширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди республика курортлар ва туризм вазири Вадим Волченко.
Ўтган йили, вазирлик хабарига кўра, Қримда 446 та пляж фаолият юритган.

Волченко шунингдек, жорий йилда хавфсизлик масалаларига талаб кучайтирилаётгани, бу эса биринчи навбатда пляжлардаги қутқарувчи-матрослар ишига ва умуман сув объектларидаги хавфсизликка тегишлидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонлик сайёҳлар Қримда дам олишни хуш кўришади...(ми?)