
Ҳозирда Хитойда таҳсил олаётган самарқандлик талаба Абубакир Маматов Ўзбекистон номини ўзгартиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда ўзининг Facebook᾽даги саҳифасида маълум қилган деб ёзади Sputnik.
Талаба Ўзбекистон номини Uzbekland ёки Нeartland деб ўзгартиришни таклиф қилмоқда, чунки -истон қўшимчаси Покистон ва Афғонистон билан боғлиқ бўлган салбий тасаввурни уйғотади. У мамлакат номи ўзгартирилса, мамлакатга келаётган туристлар оқими янада кўпаяди, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек ёзувчи Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов) Ўзбекистон иқтисодий қудрат чўққисига чиққанда, пойтахтни Тошкентдан Жиззахга кўчириш таклифини билдирган эди. Унинг фикрича, янги пойтахт Ғаллаорол-Булунғур туманлари оралиғидаги Помир тизмаларида жойлашиши керак. Шунингдек, у янги пойтахтни Темуркент (Амир Темур шарифига) деб аташ таклифини киритган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар