14:53 / 07.03.2019
6 431

Ўзбекистон ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича рейтингда 16-ўринни эгаллади

Ўзбекистон ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича рейтингда 16-ўринни эгаллади
Бангладеш, Покистон ва Ҳиндистон энг ифлосланган ҳавога эга давлатлар, Австралия, Финляндия ҳамда Исландия эса энг тоза ҳавога эга мамлакатлар деб топилди. Бу ҳақда AirVisual ташкилоти хабар берган.

Ўзбекистон 2018 йилда энг ифлосланган ҳавога эга давлатлар рейтингида 16-ўринни эгаллади. Рейтинг ҳаво сифатини мониторинг қилиш билан шуғулланувчи AirVisual халқаро ташкилоти томонидан тузилди.

Ўзбекистон рейтингда сариқ ранг билан белгиланган давлатларга етакчилик қилган. Бу шуни англатадики, ҳаводаги зарарли моддалар миқдори қониқарли даражада, бироқ ифлосланган ҳавога сезгир бўлган кишилар ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши лозим. Минтақанинг бошқа давлатларидан рейтингга Қозоғистон кирди, у 20-поғонадан жой олди. Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлар рейтингда қайд этилмаган.

МДҲ давлатларидан Литва 42-ўринда, Украина - 49, Россия - 58-позицияда.

Рейтингда Бангладеш, Покистон ҳамда Ҳиндистон етакчилик қиляпти - бу мамлакатлар энг ифлосланган ҳавога эга; энг тозаси - Австралия, Финляндия ва Исландияда.

Рейтинг тузувчиларининг таъкидлашича, ҳар йили ҳаво ифлосланиши туфайли тахминан 7 млн киши вафот этади, шунингдек, бу ҳолат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили 225 млрд долларлик зарар етказади.

Тадқиқотда ҳаммаси бўлиб бутун дунё бўйлаб 3 000 шаҳар қамраб олинди. Улардан 64 фоизида РМ 2.5 ифлосланишнинг максимал чекланган даражаси ошган ҳолда қайд этилган. Хусусан, Жанубий Осиёдаги шаҳарларнинг 99 фоизида, Жануби-Шарқий Осиёда - 95 фоиз ҳамда Шарқий Осиёда 89 фоиз шаҳарларда атмосфера ҳолати ёмон экани аниқланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича рейтингда 16-ўринни эгаллади