
Ўзбекистон йирик денгиз порталарида ваколатхоналар очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда йўловчи ва юк ташувларини янада ривожлантириш бўйича йўл харитасида айтилади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Қора денгиз, Каспий денгизи ва Ўрта Ер денгизи, Форс кўрфази ҳавзаларидаги йирик денгиз портлари, шунингдек, трансқитъавий денгиз узелларида жойлашган портларда ваколатхоналар, фронт-офислар ва стивидор компаниялар ташкил этиш бўйича таклифлар киритилади.
Бу борадаги ишларни амалга ошириш муддати - 2019 йил 1 июнь. Масъуллар - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, Савдо-саноат палатаси. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар