date
views 4 404

Тошкентда қонуний асосда ишловчи таксилар сони маълум қилинди

Тошкентда қонуний асосда ишловчи таксилар сони маълум қилинди
Тошкентда 5400 та қонуний асосда фаолият кўрсатувчи такси бор. Бу ҳақда президентнинг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига бағишланган маълумотномада айтилади.

Агар Тошкент аҳолиси сони 2,5 млн киши экани ҳисобга олинса, унда шаҳардаги ҳар минг кишига 2,1 та қонуний асосда ишловчи такси тўғри келади.

Таққослаш учун, Парижда ҳар 1 минг кишига 7,7 та автомобиль, Нью-Йоркда 6,7 та, Москвада 4,5 та, Лондонда 9,9 та, Деҳлида 3,2 та тўғри келади. Шу тариқа, шаҳарда қонуний асосда ишловчи йўналишли бўлмаган таксилар борасида катта етишмовчилик мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда қонуний асосда ишловчи таксилар сони маълум қилинди