11:12 / 08.03.2019
3 682

Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги нутқи

Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги нутқи
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги нутқи Президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.

«Ассалому алайкум, муҳтарама опа-сингиллар!

Ҳурматли дўстлар!

Бугун мана шундай дилбар, қутлуғ баҳор айёмида сиз, мунис оналаримиз, ҳурматли опа-сингилларимиз, сулув қизларимизни ўзларингиз каби гўзал байрамингиз — Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Сизларнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон хотин-қизларини табриклаб, барчангизга чуқур ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларимни билдираман.

Қадрли юртдошлар!

Ҳаммамиз яхши тушунамиз, «Меҳр — ҳаётнинг устуни», деган сўзларда чуқур маъно ва мазмун мужассам.

Бу ҳақда гапирганда, муқаддас она, аёл зоти — чинакам меҳр булоғи, меҳр қуёши, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади. Шу қуёш бор экан, меҳр-оқибат, эзгулик ва адолат, вафо ва садоқат каби буюк қадриятлар неча асрлардан буён безавол яшаб келмоқда.

Шу боис бугунги қувончли айёмда аввало дунёда «фидойи» деган сўзга энг муносиб бўлган Она сиймоси олдида таъзим қиламиз. Ҳаётимиз қувончи, хонадонларимиз кўрки бўлмиш азиз аёлларимиз шаънига энг гўзал тилакларимизни изҳор этамиз.

Ер юзида сўз ва соз санъати, шоиру ҳофиз, рассом ва ҳайкалтарош пайдо бўлибдики, она ва аёл зоти юксак пардаларда тараннум этиб келинади. Улуғ шоиримиз Эркин Воҳидов айтганларидек, «Оламда аёл мадҳига достон тугамайди». Чунки, аёл сиймоси Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолади.

Бизга мана шу ёруғ, гўзал оламни янада гўзал ва ёруғ қилиб турганларингиз учун катта раҳмат сизларга!

Биз — Ўзбекистоннинг мард ўғлонлари, эр йигитлари сиз, азизларга бўлган ҳурматимиз, меҳр ва муҳаббатимизни оилаларимиз, эл-юртимиз ҳаётини янада обод ва фаровон қилишга қаратилган амалий ишларимиз билан изҳор этишга интилмоқдамиз.

Биз халқимиз розилигини аввало, сиз, муҳтарама оналаримиз, опа-сингилларимизнинг розилиги деб тушунамиз. Сизларнинг соғ-саломат бўлиб, бахтли бўлиб яшашинѓизни амалга ошираётган барча-барча ислоҳотларимизнинг асосий мақсади ва мезони деб биламиз. Бу йўлда эришган натижаларимиз фақатгина биринчи қадамлар бўлиб, сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз, дуоларингиз, ҳеч шубҳасиз, бизга чексиз куч-ғайрат бағишлайди», — дейилади президентнинг хотин-қизларга йўллаган табригида.

Табрикнинг тўлиқ матни билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги нутқи