07:05 / 15.03.2019
3 588

Президент қарори билан халқаро шартнома тасдиқланди

Президент қарори билан халқаро шартнома тасдиқланди
Ўзбекистон Президенти қарори билан Жиноят ишлари бўйича ашёвий далил ҳисобланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар қурол, унинг асосий қисмлари, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини бериш тартиби тўғрисидаги Баённома тасдиқланди. Мазкур Баённома 2017 йил 11 октябрь куни Сочи шаҳрида имзоланган.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси - юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг масъул ваколатли органи этиб;

жиноят иши ёки терговга қадар текширув материаллари иш юритувида бўлган ёхуд судга юборилгунга қадар иш юритувида мавжуд бўлган терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар - юқорида кўрсатилган халқаро шартномага мувофиқ ашёвий далилларни бевосита бериш ва қабул қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг масъул ваколатли органлари этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида ва уни амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар ҳақида депозитарийга тегишли билдиришнома йўллайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент қарори билан халқаро шартнома тасдиқланди