11:11 / 15.03.2019
4 013

РФ халқ артисти Юрий Стоянов Ўзбекистоннинг Россиядаги туризм элчиси бўлди (фото)

РФ халқ артисти Юрий Стоянов Ўзбекистоннинг Россиядаги туризм элчиси бўлди (фото)
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Россия Федерацияси (РФ) халқ артисти ва жамоат арбоби Юрий Стоянов Ўзбекистоннинг РФдаги туризм элчиси этиб тайинланди, сертификатни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Беҳруз Ҳамзаев топширди. Kun.uz нашри Қўмита вакилларидан олинган маълумотларга асосланиб шу ҳақида хабар берди.

14 март куни Ўзбекистоннинг РФдаги элчихонасида юртимизнинг туристик салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан "Саёҳатлар ва туризм" номли MITT-2019 кўргазмаси доирасида ўтказилди. Унда икки мамлакатнинг йирик сайёҳлик компаниялари раҳбар ва ходимлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Россиядаги ўзбек диаспораси вакиллари қатнашишди.

Тадбир Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг нутқи билан бошланди. У Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, хизматларни яхшилаш ва диверсификациялаш, туристик инфратузилмани такомиллаштириш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, элчи мамлакатда олиб борилаётган виза режимини либераллаштириш, хориж фуқароларини рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш, хусусий секторга имтиёз ва преференциялар бериш каби ислоҳотларнинг аҳамиятига алоҳида урғу берди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Беҳруз Ҳамзаев сайёҳлик соҳасидаги кенг имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди. Uzbekistan Airways АЖ маркетинг ва тармоқлараро режалаштириш бўлими бошлиғи Азимжон Ходжаев ҳам ўз йўналишидаги янгиликлар билан бўлишди.

Тадбир доирасида РФ халқ артисти Юрий Стояновнинг Ўзбекистоннинг Россиядаги туризм элчиси этиб тайинланиши муҳим аҳамият касб этди. Янги туризм элчиси РФда Ўзбекистоннинг туристик бренди тарғиботини олиб бориш билан шуғулланади.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Юрий Стоянов фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқига чуқур миннатдорчилик билдирди, зеро уруш йиллари унинг оила аъзолари ва кўплаб ватандошларига айнан ўзбек оилалари ёрдам қўлини чўзишган.

"Менинг онам эвакуация йиллари айнан Тошкентдан қўним топган. Уни ўша ерда боқиб, вояга етказиб, кейин иттифоққа қайтаришган. Онамнинг ҳикоялари ушбу меҳр-муҳаббатли ва содда инсонларга нисбатан миннатдорлик ҳисси ва эҳтиромга тўла эди. Менинг ўзим ҳам бир неча марта Ўзбекистонда бўлганман ва айтмоқчи бўлганим - у ерга меҳмонга эмас, дўстларнинг олдига боргандек бориш керак. Уларнинг ҳатто саломлашгандаги имо-ишоралари ҳам ҳар бир меҳмонга бўлган самимий муносабат намойишидир", - дейди Стоянов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » РФ халқ артисти Юрий Стоянов Ўзбекистоннинг Россиядаги туризм элчиси бўлди (фото)