10:50 / 15.03.2019
3 526

Ўзбекистон ва Россия Марказий банклари тўлов карталари тизимларини интеграция қилади

Ўзбекистон ва Россия Марказий банклари тўлов карталари тизимларини интеграция қилади
Фото: Марказий банк
12 март куни Москва шаҳрида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги банклараро Ҳамкорлик бўйича кичик комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

МБ хабарига кўра, йиғилишда икки мамлакатнинг марказий банклари, молия ва иқтисодий ривожлантириш вазирликлари, банклари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси ва Москва биржаси вакиллари иштирок этди. Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг биринчи ўринбосари Т.Ишметов ва Россия Банки Раисининг биринчи ўринбосари К.Юдаева ҳамраислик қилдилар.

Анжуман чоғида томонлар кенг доирадаги, хусусан банклараро ҳамкорлик, миллий тўлов тизимларини ривожлантириш, банк назорати ва улар фаолиятини тартибга солиш, жумладан, трансчегаравий банкларни биргаликда назорат қилиш, молиявий оммабопликни ошириш, ходимларни малакасини ошириш соҳаларига тегишли масалаларни муҳокама қилдилар.

Йиғилиш доирасида томонлар банк назорати соҳасида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси марказий банклари ўртасида банк назорати борасида, шу жумладан трансчегаравий банкларни биргаликда назорат қилишда қўлланилаётган ёндашувлар бўйича ўзаро тажриба алмашиш ва яқин ҳамкорлик ўрнатиш имконини яратадиган ўзаро англашув тўғрисида Меморандум ишлаб чиқишни келишиб олдилар.

Фото: Марказий банк
Россия ва Ўзбекистоннинг тўлов карталари миллий тизимларини тизимлараро интеграциялаш ва тўлов тизимлари соҳасидаги ёндашувларни тартибга солиш ва кузатиб бориш (назорат) бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Томонлар ходимлар малакасини ошириш соҳасида Россия Федерацияси Марказий банки ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоладилар.

Йиғилиш иштирокчилар томонидан ижобий баҳоланди ва мазкур ташаббус банклараро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга шароит яратишини қайд этдилар. Кичик комиссиянинг навбатдаги мажлиси Тошкентда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Россия Марказий банклари тўлов карталари тизимларини интеграция қилади