23:17 / 15.03.2019
5 069

Президент мева-сабзавотчилик соҳасига алоқадор янги қарорни имзолади

Президент мева-сабзавотчилик соҳасига алоқадор янги қарорни имзолади
Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4239, 14.03.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ:

ихтиёрий ва пай асосида иштирок этиш тамойилларида мустақил ва ўзаро боғлиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг кооперацион бирлашиш институти яратилади;

2019-2020 йилларда тажриба-синов тариқасида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун Ғаллаорол, Зомин, Булунғур, Ургут, Олтиариқ, Қува, Қибрай ва Паркент туманларида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ташкил этилади;

2020 йил 1 декабрга қадар тажриба-синов якунларига кўра қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг кооперацион бирлашиш институтини бошқа ҳудудларда оммалаштириш бўйича таклиф киритилади.

Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларига фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари шунингдек мева-сабзавотлик соҳасида фаолият юритадиган жисмоний ва юридик шахслар ихтиёрий равишда аъзолик бадаллари киритиш йўли билан (пай) аъзо бўлиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ваколатлари аъзолар томонидан бевосита бериладиган ваколатлар таъсис ҳужжатларида белгиланади.

Бунда қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари бошқа масалалар бўйича ўз хўжалик фаолиятини юритишда иқтисодий мустақиллик ва ҳуқуқий мақомини сақлаб қолади, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва аъзолар ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида қурилади.

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ер майдонлари оптималлаштирилиши ва олиб қўйилиши мумкин эмас. Ер кодексида назарда тутилган ҳолатлар бўйича аъзоларнинг ерини олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва уларни алмаштириш тўғрисидаги қарорларни мустақил равишда қабул қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент мева-сабзавотчилик соҳасига алоқадор янги қарорни имзолади