Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатларига ерни масофавий зондлаш учун бешта спутниклардан иборат гуруҳни ташкил этишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазир ўринбосари Женис Қосимбек хабар қилмоқда.
"Биз конкрет регионал лойиҳани таклиф қилмоқдамиз, яъни, ерни масофавий зондлаш учун бешта спутникдан иборат гуруҳни ташкил этишни таклиф қилмоқдамиз, бу гуруҳда ҳар бир мамлакатга биттадан спутник тегишли бўлади", - деди Қосимбек форумда чиқиши давомида.
Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа Марказий Осиёнинг бешта давлатидан ҳар бирига қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва иқтисодиётнинг бошқа секторларини ривожлантириш учун ўз мониторингини олиб боришга имкон яратади.
"Келажакда бу таклифларни таҳлил қилиш ва ўрганиш учун барча мамлакатларга йўллашга тайёрмиз", - деган Қосимбек.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда жума куни Марказий Осиёнинг бешта давлати ҳукумат делегациялари иштирокида биринчи Марказий Осиё иқтисодий форуми бўлиб ўтган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди