16:40 / 22.03.2019
6 795

Ўзбекистон мудофаа қўшинларига янги техника ва қурол-аслаҳалар топширилди (фото)

Ўзбекистон мудофаа қўшинларига янги техника ва қурол-аслаҳалар топширилди (фото)
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
19 март куни Чирчиқ дала ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинларини 2018—2021 йилларда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан бутлаш, уларни таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ янги ҳарбий техникалар қўшинларга фойдаланиш учун йўл олди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Тантанали тадбирда Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов, Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги вакиллари ҳамда ҳарбий техникаларни қабул қилган ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Жами икки юзга яқин ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намуналари кейинги фойдаланиш учун тантанали равишда қўшинларга топширилди. Улар орасида юк, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, ҳарбий хизматчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган ҳарбий транспорт техникалари мавжуд.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ушбу ихтисослашган ҳарбий транспорт техникаларнинг аксар қисми Мудофаа вазирлиги буюртмасига асосан махсус Ўзбекистонда йиғилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасида қўшинларни замонавий қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш ҳамда мустақил мудофаа-саноат мажмуасини яратиш кўзда тутилган эди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон мудофаа қўшинларига янги техника ва қурол-аслаҳалар топширилди (фото)