20:20 / 19.03.2019
5 152

Президент қарори: ФВВ таркибида янги хизмат ташкил этилади

Президент қарори: ФВВ таркибида янги хизмат ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Қарор билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизматини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Диспетчерлик хизматининг асосий вазифаси этиб эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар, шунингдек, уларнинг вакиллари томонидан техник воситалар (видео қўнғироқлар, матнли хабарлар, махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда қўнғироқлар ва бошқалар) орқали бўладиган мурожаатларга шошилинч оператив хизматларнинг (101, 102, 103, 104, 1050) кечаю кундуз, тезкор жавоб беришларини мувофиқлаштирган ҳолда таъминлаш белгиланди.

Белгилаб қўйилишича:

Диспетчерлик хизмати ходимлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қўшимча ажратиладиган дастлабки 10 штат бирлиги ҳисобига тўлдирилади (бир нафар сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчи ва 9 нафар хизматчи) ва кейинчалик тушадиган хабарлар ҳамда мурожаатлар ҳажмига қараб уларнинг сони 22 нафаргача етказилади;

Диспетчерлик хизматини дастлабки техник жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар (сервер ускуналари, компьютер техникаси ва оргтехника, дастурий таъминот) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

Диспетчерлик хизматини жорий таъминлаш ва молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Ўзбекистон карлар жамияти билан биргаликда бир ой муддатда Диспетчерлик хизматини юкланган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир мутахассислар билан тўлдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига имо-ишора тилида сўзлашадиган мутахассислар орасидан номзодларни тақдим этади;

уч ой муддатда ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларнинг шахсий маълумотлари электрон базасини яратишни таъминлайди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент қарори: ФВВ таркибида янги хизмат ташкил этилади