09:18 / 25.03.2019
3 699

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига келди (фото)

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига келди (фото)
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Абу-Даби халқаро аэропортида давлат раҳбарини БАА бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олди.

Аэропортда томонларнинг қисқа суҳбати бўлиб ўтди. Унда олий даражадаги учрашувлар кун тартибига киритилган икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев эртага Абу-Даби амирлиги валиаҳди, БАА қуролли кучлари олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокара ўтказади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига келди (фото)