08:15 / 26.03.2019
5 356

Ўзбекистон Марказий Осиёда мева экспорт қилиш бўйича етакчи бўлди

Ўзбекистон Марказий Осиёда мева экспорт қилиш бўйича етакчи бўлди
Қирғизистонда мутахассислар бошқа давлатларга етказиладиган мевалар ҳажмини таҳлил қилиб, ўз давлати экспортини қўшни давлатларники билан таққослади. Бу ҳақда Repost хабар берди.

Ҳозир кунда қишлоқ хўжалиги Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳамон энг муҳим соҳа бўлиб қолмоқда.

«Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳўл мевалар халқаро савдоси бир маромида эмас. Шу билан бирга, ўрик, узум, гилос ва полиз маҳсулотлари импорти экспортдан сезиларли даражада юқори. Тожикистонда эса ҳўл мевалар ташқи савдоси чекланган, аммо ижобий балансга эга», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ҳўл мевалар ташқи савдосида Марказий Осиёда етакчи ҳисобланади, экспорт савдоси эса қўшни давлатлар кўрсаткичига нисбатан тахминан 34 баравар юқори.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Марказий Осиёда мева экспорт қилиш бўйича етакчи бўлди