06:35 / 27.03.2019
2 820

Ўзбекистон ҳукумати фаолиятига доир муҳим ҳужжатлар тасдиқланди

Ўзбекистон ҳукумати фаолиятига доир муҳим ҳужжатлар тасдиқланди
Ҳукумат қарорлари билан Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Аппаратнинг устувор вазифалари ҳар йили Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда ҳам белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби Ҳукумат қарорлари билан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз ишини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган иш режалари асосида ташкил этади.

Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланган ҳужжатлари қарорлар шаклида, тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойишлар шаклида қабул қилинади.

Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тадбиркорлик фаолиятига оид ҳужжатлари муҳокама қилиниши ва белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятига таъсири баҳоланиши керак.

Президент ҳужжатлари лойиҳалари ҳамда келишиш учун Президент Администрациясига юборилган Ҳукумат ҳужжатлари лойиҳалари Ҳукумат томонидан ҳар ҳафта, ҳар ой ва ҳар чоракда батафсил ўрганилади.

Шунингдек, Регламентда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш, Вазирлар Маҳкамасига киритиш, қабул қилинган ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, жўнатиш, эълон қилиш ва ижрочиларга етказиш тартиби белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ҳукумати фаолиятига доир муҳим ҳужжатлар тасдиқланди