Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Masdar City» технопаркига ташриф буюрди.
«Masdar City» замонавий технологиялар ва муҳандислик ютуқлари асосида бунёд этилган инновацион шаҳарчадир. 600 гектарни эгаллаган технопарк экологик тоза ҳудуд ҳисобланиб, бу ерда фақатгина муқобил энергия – қуёш батареялари ва фотоэлектр қурилмаларидан фойдаланилади. Ҳудудга автомобиллар кириши тақиқланган. Манзилларга ҳайдовчисиз бошқариладиган электр транспортларида борилади.
Ташриф чоғида технопаркнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб берилди. Айтиб ўтилганидек, бу ерда инновацион ишланмалар яратиш, улардан турли соҳаларда фойдаланиш учун зарур илмий-ижодий муҳит яратилган. Кўчаларда мўътадил иқлимни таъминлаб турадиган вентиляторлар, фаввора ва ҳавзалар барпо қилинган.
Шавкат Мирзиёев қуёш панеллари ишлаб чиқариш бўйича илмий изланишлар олиб бориладиган лаборатория фаолияти билан танишди. Бундай масканлар фан-техника ютуқларидан унумли фойдаланган ҳолда инсониятнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш, мамлакатлар ўртасида илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.
Давлат раҳбари Халифа университетида мазкур соҳада илмий изланиш олиб бораётган ўзбекистонлик талаба қиз билан суҳбатлашди. Бу ерда олган билим ва тажрибаларини мамлакатимизда татбиқ этиб, юртимизда муқобил энергетикани ривожлантиришга ҳисса қўшиш муҳимлигини таъкидлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда