date
views 3 568

Шавкат Мирзиёев БААга сафарини якунлади (фото)

Шавкат Мирзиёев БААга сафарини якунлади (фото)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини якунлади.

Давлат раҳбари Абу-Даби шаҳрида мазкур амирлик валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан, Дубай шаҳрида БАА вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказди.

«Мулоқотлар чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги амалий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ўзаро манфаатли ҳужжатлар ва умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд инвестиция келишувлари имзоланди.

Президентимиз Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.


Шавкат Мирзиёев 24 март кунидан буён БААда ташриф билан бўлиб турганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев БААга сафарини якунлади (фото)