09:20 / 29.03.2019
3 837

Ҳарбий кучларнинг жанговар шайлигини тўсатдан текшириш жараёнидан фотолавҳалар

Ҳарбий кучларнинг жанговар шайлигини тўсатдан текшириш жараёнидан фотолавҳалар
26 март куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар тайёргарлигини мажмуавий текшириш бошланган эди.

Машғулотлар давомида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари «Муборак» ва «Нуристон» умумқўшин дала-ўқув майдонларига, шунингдек, ҳаво ва ер орқали маҳаллий нотаниш ҳудудларга ташланди.

Бундан ташқари, жанговар машғулотларга Марказий ҳарбий округга қарашли айрим бўлинмалар ҳам жалб этилган бўлиб, улар Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг асосий кучларига жанговар кўмак бериш мақсадида ҳарбий техникалар орқали маршни амалга оширди ва белгиланган ҳудудга жойлашди.


28 март куни ҳарбий хизматчилар ҳамда бўлинмалар томонидан жанговар тайёргарлик фанлари бўйича назорат-текширув машғулотларидан синовлар топшириши бошланди.






arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳарбий кучларнинг жанговар шайлигини тўсатдан текшириш жараёнидан фотолавҳалар