19:30 / 31.03.2019
3 647

2018 йилда Россиядан Ўзбекистонга 3,96 млрд доллар пул ўтказмалари юборилган

2018 йилда Россиядан Ўзбекистонга 3,96 млрд доллар пул ўтказмалари юборилган
2018 йилда Ўзбекистоннинг трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 5,11 миллиард доллардан ошиқни ташкил этди (2017 йилда 4,89 миллиард доллар). Бу ҳақда Марказий банк маълумотномасида келтирилган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 899,9 миллион доллар ўтказилган (2017 йилда 724,5 миллион доллар).

Ўтган йили Ўзбекистон МДҲ давлатларидан 4,35 миллиард доллар (2017 йилда 4,29 миллиард доллар), шу жумладан, Россиядан 3,96 миллиард доллар (2017 йилда 3,9 миллиард доллар) ва Қозоғистондан 320 миллион долларлик пул ўтказмалари олган (2017 йилда 317,9 миллион доллар).

Ўтган йилда Ўзбекистондан МДҲ мамлакатларига ўтказилган пул ўтказмалари ҳажми 556,8 миллион долларга етган (2017 йилда 470,9 миллион доллар). Бошқа мамлакатларга эса 343 миллион доллар (2017 йилда 253,6 миллион доллар) юборилган. Ўтган йили жисмоний шахслар Россияга 402,2 миллион доллар жўнатишган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2018 йилда Россиядан Ўзбекистонга 3,96 млрд доллар пул ўтказмалари юборилган