
2014 йилнинг 31 декабрь куни Қирғизистон бош вазири Жўмард Оторбоев Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевга телефон қилди ҳамда кириб келаётган янги йил муносабати билан ўз табрикларини изҳор этди. Бу ҳақида Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизматига асосланиб, “anhor.uz” сайти хабар бермоқда, деб ёзади kun.uz.
Хабарда ёзилишича, суҳбат чоғида Қирғизистон бош вазири 2014 йилда амалга оширилган ўзаро ҳамкорлик ишларини эсга олиб, Ўзбекистон томонидан Қирғизистонга яна газ етказиб бериш йўлга қўйилгани учун Ўзбекистон бош вазирига ўз миннатдорчиликларини баён этган.
Телефон сўзлашуви чоғида шунингдек, ўзбек-қирғиз ҳамкорлигининг бошқа масалалари бўйича ҳам сўз борган, Қирғизистон томони ўзбек-қирғиз ҳукуматлариаро комиссия тузишни таклиф этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар