09:00 / 04.04.2019
4 083

Россия Мирзиёев йўлга қўйган механизмга қизиқиб қолди

Россия Мирзиёев йўлга қўйган механизмга қизиқиб қолди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган президент халқ қабулхоналари фаолияти россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси, Россия президенти маслаҳатчиси Михаил Федотовда жуда катта таассурот қолдирди.

Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон-Россия юридик форуми доирасида Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюси давомида Федотов бу борада ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

"Мен Самарқандда Президент халқ қабулхонаси фаолияти билан яқиндан танишдим. Ҳақиқий таъсирли манзара! Фуқаро келиб, бир вақтнинг ўзида у ерда исталган давлат органи: хоҳ у милиция бўлсин, ёки прокуратура, ёки солиқ хизмати ва бошқа идоралар мутахассисларидан маслаҳат олиши мумкин. Йўлга қўйилган ушбу механизм жуда муҳим. Ўйлайманки, биз бу тажрибани ўрганамиз", - деди Федотов.

Россия президенти маслаҳатчси, шунингдек, Ўзбекистон томонидан Марказий Осиё майдонида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш мавзусида илгари сурилган ташаббусларга ҳам "ўта муҳим", дея баҳо берди ҳамда Самарқандда келажакда мунтазам ўтказилиши режалаштирилаётган юридик форумда Россия президенти ҳузуридаги фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашим ҳам иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

"Ўзбекистон биринчи қадамни қўйди, биз иккинчисини ташлашга тайёрмиз. Биргаликда қадам ташлаймиз!", - деди Федотов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Россия Мирзиёев йўлга қўйган механизмга қизиқиб қолди