
Республика Гидрометеорология маркази 6 - 9 апрель кунлари бўйича об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6-7 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6 апрелда 5-10 даража, 7-9 апрелда 7-12 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 6-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 6 апрелда 23-28 даража, 7-9 апрелда 20-25 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 6-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 6 ва 9 апрелда 17-22 даража илиқ, 7-8 апрелда 20-25 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 6-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 6 апрелда 23-28 даража иссиқ бўлади, 7-9 апрелда 18-23 даража иссиққача аста-секин пасаяди.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 6-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 6 апрелда 25-30 даража, 7 апрелда 27-32 даража иссиқ бўлади, 8-9 апрелда 20-25 даража иссиққача пасаяди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 6 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7-9 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, 7 апрелда 7-12 даража, кундузи 6 апрелда 15-20 даража илиқ бўлади, 7-9 апрелда 20-25 даража иссиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 6 ва 9 апрелда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, 7-8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 6-8 апрелда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-7 апрелда 0-5 даража, 8-9 апрелда 3-8 даража, кундузи 6-8 апрелда 13-18 даража, 9 апрелда 7-12 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар