20:50 / 10.04.2019
3 922

Шавкат Мирзиёев очиқ маълумотларни чоп этиш ҳақида қарор имзолади

Шавкат Мирзиёев очиқ маълумотларни чоп этиш ҳақида қарор имзолади
Статистика қўмитаси давлат бошқарув органлари чоп этаётган очиқ маълумотларни мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг янги қарорида айтиб ўтилган.

Президент қарори Очиқ маълумотлар портали ва унинг фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган.

“Ўзбекистон Ҳукумати портали таркибида Ўзбекистон ҳақида очиқ маълумотлар портали (Портал) ишга тушган. У ерда маълумотлар жисмоний, юридик шахслар ҳамда машиналар ўқиш форматида чоп этилади. Маълумотлардан чекланмаган миқдорла бепул фойдаланиш мумкин”, - дейилган қарорнинг биринчи бўлимида.

Қарорнинг иккинчи бўлимида қуйидагилар белгиланган:

а) Статистика қўмитаси давлат органларининг очиқ маълумотлар чоп этиш, доимий янгилаб туриш вазифасини мувофиқлаштириш, ташкиллаштириш билан шуғулланади.

б) Миллий лойиҳа бошқаруви агентлиги Порталнинг техник таъминоти ва узулуксиз ишлашини таъминлаш учун жавобгар.

в) Порталдаги ахборот:
- фақат давлат бошқарув органлари томонидан чоп этилади, жумладан Қорқалпоғистон Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан;
- ахборот ўзбек, рус ва инглиз тилида ҳамда машиналар ўқиш мумкн бўлган форматда чоп этилади;
- ахборот бошқа давлат органлари чоп этаётган маълумотлар билан бир хил ва ўзаро боғлиқ бўлиши керак;

г) давлат органларида очиқ маълумотларни тайёрлашда халқаро рейтинглар билан ишлашга жавобгар бўлган махсус бўлинма жавоб беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев очиқ маълумотларни чоп этиш ҳақида қарор имзолади