19:54 / 14.04.2019
3 664

Қозоғистон президенти Тошкентга етиб келди (фото)

Қозоғистон президенти Тошкентга етиб келди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Маълум қилинишича, давлат ташрифининг асосий тадбирлари 15 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтади. Тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Президентлар Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

Мустақил Қозоғистон тарихида илк марта президент ўзгариб, Назарбоев истеъфосидан сўнг, Тоқаев мамлакат раҳбари лавозимига киришган. Фаолиятининг илк ҳафтасидаёқ Тоқаев Қозоғистон пойтахти номини ўзгартиришни таклиф этди ва парламент буни тасдиқлади.

Унинг илк давлат ташрифи Россия Федерациясига, шундан сўнг Ўзбекистонга амалга оширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қозоғистон президенти Тошкентга етиб келди (фото)