
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилиши мумкин:
“Давлат органлари мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида тегишли ахборотни эълон қилиш ва янгилаш тартибини бузиши, нотўғри давлат статистика ҳисоботларини тақдим қилиши, - энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, - энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
- ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;
- давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;
- ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар