Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи санаси маълум қилинди

  • 16 апрель 2019, 23:30
  • 718
  • Ўзбекистон
  • Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи санаси маълум қилинди
    Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2019 йилнинг 18-21 апрель кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Президент матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

    Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқотнинг давоми сифатида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишади.

    Ташриф дастурида Президент Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида нутқ сўзлаши, давлат раҳбарларининг икки мамлакат етакчи компаниялари бизнес-форумида ҳамда Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган. Шунингдек, Самарқанд шаҳрига ташриф режалаштирилган.

    Музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиниши, салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами, шунингдек, савдо шартномалари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битимлар имзоланиши кутилмоқда.

    » » Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи санаси маълум қилинди