14:17 / 17.04.2019
3 173

Шавкат Мирзиёев Давос форумида иштирок этиш учун таклиф этилди

Шавкат Мирзиёев Давос форумида иштирок этиш учун таклиф этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йили Швейцариянинг Давос шаҳрида ташкил этиладиган ва шу ном билан аталадиган халқаро иқтисодий форумда иштирок этиш учун таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлигининг Давлат суверен, корпоратив қарз мажбуриятлари ва давлат қарзи бошқармаси бошлиғи Темурмалик Нарзиқуловга таяниб Kun.uz нашри маълум қилди.

«Диққатга сазовор Халқаро иқтисодий форум ташкилоти томонидан ўтказиладиган Давос форумида иштирок этиш учун Шавкат Мирзиёев номига таклифнома келиб тушган. Бу Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва инвестицион муҳитини жаҳонга танитиш учун яхши имконият. Айни пайтда эса давлат раҳбарининг иштироки борасида якуний жавоб берилмаган. Ўйлайманки, ушбу имкониятдан оқилона фойдаланамиз», — дейди у.

Маълумот учун, халқаро анжуман 1971 йилда ташкил этилган Халқаро иқтисодий форум нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан, 1988 йили имзоланган Давос декларациясидан сўнг, мунтазам ўтказиб келинмоқда. Унда сиёсатчи, давлат арбоблари, иқтисодчи ва турли соҳаларнинг етук мутахассислари глобал сиёсатга оид мавзуларда муҳокамаларда иштирок этади. Сўнгги марта форум иштирокчилари тўртинчи саноат инқилоби мавзусида суҳбатлашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Давос форумида иштирок этиш учун таклиф этилди