18:54 / 18.04.2019
2 852

Ўзбекистон Дубайдаги йирик кўргазмада иштирок этади

Ўзбекистон Дубайдаги йирик кўргазмада иштирок этади
Ўзбекистон Яқин Шарқда 1994 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинувчи энг йирик Arabian Travel Market халқаро туризм кўргазмасида иштирок этмоқда, дея хабар беради Uzbekistan.travel'га таяниб Kun.uz.

Ҳар йили апрель ойида бутун дунёдан туризм соҳасининг 39 мингдан зиёд мутахассиси ва ОАВ вакиллари Dubai International Convention and Exhibition Centre’да тўпланишади ва тўрт кун давомида ўзаро тажриба алмашишади, битимлар имзолашади, жаҳон туризмининг сўнгги янгиликлари ва трендларидан хабардор бўлишади.

B2B форматидаги учрашувлар натижасида, бутун дунё сайёҳлари ва туроператорлари учун 2800 дан ортиқ туристик маҳсулот ва йўналишлар намойиш қилинади.

28 апрелдан 1 майгача ўтказилиши кутилаётган навбатдаги кўргазмада Ўзбекистон ҳам ўзининг миллий стенди билан иштирок этади.

Бундай нуфузли кўргазмада қатнашиш янги бозорларга чиқиш, янги мижозлар орттириш ҳамда мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш, янги маҳсулотларни йўлга қўйиш имконини беради.

Arabian Travel Market 2019 кўргазмасида иштирок этувчилар асосан меҳмонхона бизнеси вакиллари, туроператорлар, транспорт компаниялари, меҳмондорчилик саноати мутахассислари, ўқув муассасалари ва ихтисослашган оммавий ахборот воситалари.

Шунингдек, Дубайдаги кўргазмада турли анжуманлар, семинарлар, маърузалар ўтказилиб, уларда туризм соҳасининг етакчи экспертлари ўз тажриба ва билимлари билан алмашишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Дубайдаги йирик кўргазмада иштирок этади