09:09 / 19.04.2019
3 687

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?
Республика Гидрометеорология маркази 20 - 23 апрель кунлари бўйича об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 20 ва 22 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 21 ва 23 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-21 апрелда кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража, 22-23 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 20 ва 22 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 21 ва 23 апрелда ёмғир ёғади, 21 апрелда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 20 апрелда кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, 21 ва 23 апрелда ёмғир ёғади, 21 апрелда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. 22 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 20 апрелда кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, 21 ва 23 апрелда ёмғир ёғади, 21 апрелда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. 22 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-21 апрелда 22-27 даража, 22-23 апрелда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 20 апрелда кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, 21 ва 23 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 22 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-21 апрелда 20-25 даража иссиқ, 22-23 апрелда 17-22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 21 апрелда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?