09:45 / 20.04.2019
3 847

Ўзбек ва корейс халқлари дўстлиги намоён бўлди (фото)

Ўзбек ва корейс халқлари дўстлиги намоён бўлди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин рафиқалари билан бирга икки мамлакат санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этди.



Олий мартабали меҳмон шарафига ташкил этилган ушбу концертда юртимиз санъаткорлари, корейс маданият маркази аъзолари ва Жанубий Кореядан келган ижодий гуруҳлар қатнашди.

Маълумки, юртимизда икки юз мингга яқин корейс миллатига мансуб фуқаролар яшайди. Улар мамлакатларимиз ва халқларимизни янада яқинлаштиришда катта роль ўйнамоқда.
Эртага Тошкентда Корейс маданияти ва санъати уйи очилади. У корейс халқининг маданий меросини сақлаш ва ривожлантиришга хизмат қилади.

Концертда ўзбек ва корейс миллий куй-қўшиқлари ижро этилди. Уларда халқларимиз ўртасидаги дўстлик, маданий ҳамкорлик яна бир бор намоён бўлди.

Президентлар концерт иштирокчилари билан эсдалик учун суратга тушди.







arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбек ва корейс халқлари дўстлиги намоён бўлди (фото)