18:04 / 20.04.2019
3 159

Корея Республикаси президенти Самарқандга ташриф буюрди

Корея Республикаси президенти Самарқандга ташриф буюрди
Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси президенти Мун Жэ Ин Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Ташриф дастурига мувофиқ кореялик президент Самарқанддаги бир қатор тарихий обидалар ва қадамжоларни зиёрат қилиши кўзда тутилган.

«Мен Ўзбекистонга келаётганимда 1400 йил олдинги бир кунни ёдга олдим. У қадимий корейс давлати элчилари Самарқандга келган кундир. Отга ёки туяга миниб дам олмасдан машаққат чекиб келишларига икки ойча вақт кетгандир? Баланд тоғ тизмалари, адирлар ва чўллардан ўтиб, қор ва ёмғирда қолиб, баъзида жазирама ва совуқ билан курашиб узоқ вақт сарфлаган бўлсалар керак. Бугун сиз азизлар каби 1400 йил олдин Ўзбекистоннинг қадимий аҳли ҳам узоқдан келган меҳмонларни илиқ кутиб олган. Мустаҳкам дўстлик ва ишонч Афросиёбнинг ғарбий деворидаги суръатда ўз аксини топган. Гарчи, Корея ва Ўзбекистон бир биридан узоқда бўлса ҳам қадимий корейс давлати давридан бошлаб элчилари келиб кетадиган дўст давлатлар бўлган», дея Мун Жэ Иннинг сўзларини келтирмоқда Самарқанд вилояти ҳокимининг телеграмдаги канали.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Корея Республикаси президенти Самарқандга ташриф буюрди