10:30 / 21.04.2019
4 127

Саида Мирзиёева мактабларни президент ташаббуслари ижроси ўзаги сифатида белгилаш ҳақида гапирди

Саида Мирзиёева мактабларни президент ташаббуслари ижроси ўзаги сифатида белгилаш ҳақида гапирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Ўзбекистон президенти илгари сурган 5та ташаббус замирида мактабларни маданият, маърифат, спорт ва компьютер технологиялари ўчоғи сифатида белгилаб олиш мақсадга мувофиқ бўлишини билдирди. У бу ҳақда Фейсбукдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Мирзиёеванинг ёзишича, у Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5та ташаббусини Бўка туманида жорий қилиш бўйича республика ва туман секторлари ишчи гуруҳлари билан биргаликда белгиланган ишларни амалга ошириш жараёнида иштирок этган.

«Тумандаги «Бўстон» маданият маркази атрофида ва 28-сон умумтаълим мактаби ўрнида ўз ичига 5та ташаббусни мужассамлаштирган кишлоқ маънавий маърифий марказларида олиб борилаётган ишлар билан танишдим», деб ёзади у.

Қайд этилишича, ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва гуруҳ олдида турган вазифаларни атрофлича муҳокама қилиб, аниқ ва истиқболли стратегик режа ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олинган.

«Президентимиз илгари сурган ташаббуслар ижросининг ўзаги сифатида мен мактабларни белгилаган бўлар эдим. Фикримча, айнан мактабларни 5та ташаббус замирида маданият, маърифат, спорт ва компьютер технологиялари ўчоғи сифатида белгилаб олсак мақсадга мувофиқ бўлар эди», дейди Саида Мирзиёева.

У шунингдек, бу борада жамоатчиликдан ўз таклиф ва мулоҳазаларини беришини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикасининг чет элларда ижобий имижини шакллантириш – PR-марказ вазифаси ижроси, шунингдек, агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш каби вазифалар учун масъулдир.

Агентлик ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Саида Мирзиёева мактабларни президент ташаббуслари ижроси ўзаги сифатида белгилаш ҳақида гапирди