Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Аминманки, анъанавий дўстликка, икки томон учун фойдали ҳамкорликка ҳамда ўзаро манфаатларни инобатга олишга асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида янада изчил ривожланади», – дейилади давлат раҳбарининг мактубида.
Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва давлат ишида муваффақият, дўст Украина халқига тинчлик ва фаровонлик тилаган.
Владимир Зеленский 21 апрель куни Украина президентлиги учун ўтказилган сайловнинг иккинчи турида рақиби, амалдаги президент Петро Порошенкони катта фарқ билан ортда қолдириб ғолиб бўлди - у сайловда иштирок этган украинларнинг 73,22 фоиз овозини олишга эришди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?