08:47 / 25.04.2019
3 296

Россия Ўзбекистонда сунъий ёнилғи ишлаб чиқариш заводи қуради

Россия Ўзбекистонда сунъий ёнилғи ишлаб чиқариш заводи қуради
Россия экспорт маркази Ўзбекистонда 600 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди марказнинг Ўзбекистондаги вакили Дмитрий Прохоренко Тошкентда бўлиб ўтаётган Expo-Russian Uzbekistan-2019 кўргазмасида.

“Биз ҳозир 600 миллион долларлик лойиҳаларни кўриб чиқмоқдамиз. Бу лойиҳалар шу йил таклиф этилган янги ташаббуслар”, - деди Прохоренко кўргазмада.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда Россия иштирокида Тошкентда металлургия заводи, Ўзбекистон жанубида умумий қиймати 450 миллион доллар бўлган сунъий ёнилғи ишлаб чиқриш GTL заводи қуриш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда бошланган Expo-Russian Uzbekistan-2019 кўргазмаси Россиянинг ОАО "Зарубеж-Экспо", Россия Экспорт маркази, Халқаро тинчлик фондлари ассоциацияси ва Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси иштирокида ташкил этилган.

Маълумот учун, Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан биридир. Россия томонидан Ўзбекистон иқтисодига киритилган сармоялар 9 миллиард доллар атрофида. Икки мамлакат орасида савдо айланмаси 6 миллиард долларга яқин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Россия Ўзбекистонда сунъий ёнилғи ишлаб чиқариш заводи қуради