11:12 / 29.04.2019
4 037

Шавкат Мирзиёев бугун Сурхондарё вилоятига боради

Шавкат Мирзиёев бугун Сурхондарё вилоятига боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги лойиҳаларни белгилаш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюради.

Kun.uz нашри маълумот беришича, ташриф бугун, 29 апрель куни амалга оширилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг ёзидан буён Сурхондарё вилоятига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Пўлатов 1 апрель куни бош вазир раҳбарлигида ўтказилган йиғилишдан кейин лавозимдан озод этилди. Унинг ўрнига вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинча ҳоким сифатида тайинланган.

Ташриф давомида вилоятнинг доимий раҳбари лавозимга тайинланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти республика ҳудудлари бўйлаб ташрифларининг навбатдаги босқичини 2018 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриш билан бошлаганди. Президент ўтган йилнинг 29-30 ноябрь кунларида Хоразм вилоятида ҳам бўлганди. 13-14 декабрь кунларида эса Қашқадарё вилоятига ташриф амалга оширилди.

Шавкат Мирзиёев жорий йил бошидан буён Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳам бўлди.
Президент 24-27 апрель кунлари Хитойдаги «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида иштирок этиб қайтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев бугун Сурхондарё вилоятига боради