date
views 3 779

Ўзбекистонда ушбу ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда ушбу ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати маркази 1-4 май кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 1 майда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 2-4 майда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-2 майда 7-12 даража илиқ бўлади, 3-4 майда 12-17 даражагача кўтарилади, кундузи 1 майда 18-23 даража иссиқ бўлади, 2-4 майда 25-30 даража иссиққача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-2 майда 10-15 даража, 3-4 майда 12-17 даража илиқ, кундузи 1 майда 20-25 даража иссиқ бўлади, 2-4 майда 25-30 даража иссиққача кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 1 майда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2-4 майда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 1-3 майда 20-25 даража, 4 майда 23-28 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 1 майда 22-27 даража, 2-4 майда 24-29 даража, 3-4 майда баъзи жойларда 30-32 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 1-3 майда 18-23 даража, 4 майда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 1 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2-4 майда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 1-2 майда 10-15 даража, 3-4 майда 13-18 даража илиқ бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ушбу ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
-->