11:50 / 01.05.2019
3 861

Сергей Лавров Ўзбекистонга нима мақсадда келмоқда?

Сергей Лавров Ўзбекистонга нима мақсадда келмоқда?
2019 йилнинг 2 май куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

Қайд этилишича, Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.

Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказилиши ва сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда илгари эришилган Ўзбекистон-Россия келишувларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Томонлар халқаро муаммолар, минтақада хавфсизликни таъминлаш масалалари, жумладан Афғонистонда тинчлик жараёнларини бошлашга кўмаклашиш юзасидан фикр алмашадилар.

3 май куни Сергей Лавров Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув Меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-учрашувида қатнашади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сергей Лавров Ўзбекистонга нима мақсадда келмоқда?