Дунёдаги марказий банклар 2019 йилнинг биринчи чорагида охирги олти йил ичидаги рекорд миқдорда олтин сотиб олди - 145,5 тонна. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 68 фоизга кўп, дейилади World Gold Council ҳисоботида.
Асосий харидор Россия Марказий банки бўлиб, у 55,3 тонна олтин сотиб олди ҳамда захираларни 2168,3 тоннага етказди.
Мамлакатлар даражасида сотув ҳажми 11,3 тоннани ташкил этди. Ҳисоботда қайд этилишича, бу сўнгги вақтда сотувларнинг энг юқори даражасидир. Сотувчига, асосан, учта марказий банк айланди - Ўзбекистон, Мўғулистон ва Тожикистон.
World Gold Council’га ўз захиралари ҳақида маълумот беришни март ойида бошланган Ўзбекистон 6,2 тонна сотди. Мўғулистоннинг захиралари 3,4 тонна олтинга, Тожикистонда 1 тоннага камайди.
2019 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистон захиралардаги олтин кўлами бўйича дунёда 16-ўринни эгаллаб турибди - 348,4 тонна. Бу мамлакат олтин-валюта захиралари тузилмасида 53%ни ташкил этади. Мамлакатга яқин ўринлардан Қозоғистон (15-ўрин, 361,7 тонна, 56%) ва Саудия Арабистони (17-ўрин, 323,1 тонна, 3%) жой олди.
Захиралар бўйича биринчи ўринда АҚШ - 8 133,5 тонна, иккинчи ўрин Германияда (3 369,7 тонна), учинчи - Халқаро валюта жамғармаси (2 814 тонна). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин
БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади
Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди
Ватандошларидан ёрдамини аямайдиган Болливуд юлдузлари