18:12 / 04.05.2019
3 084

Шавкат Мирзиёев жорий йил Россияга ташриф билан боради

Шавкат Мирзиёев жорий йил Россияга ташриф билан боради
Фото: “РИА Новости”
Шавкат Мирзиёев жорий йил Россияга ташриф билан боради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Тошкентга сафарини ёритган ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

«Тошкентга ташриф Россия—Ўзбекистон мулоқотининг юқори даражасини намойиш этди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил Россия Федерациясига ташрифини тайёрлашда устувор вазифаларни белгилаш имконини берди», — дейилади Россия ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Россия бош вазири Дмитрий Медведев 30 май куни Ўзбекистонга келади. Май ойи охирида Тошкентда Россия—Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг ҳукумат раислари даражасидаги йиғилиши бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев жорий йил Россияга ташриф билан боради