14:14 / 15.05.2019
2 919

Журналистлар ва ОАВ вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби аниқлаштирилади

Журналистлар ва ОАВ вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби аниқлаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Олий суд ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz нашрининг хабар беришича, давра суҳбати доирасида билдирилган фикрлар, баҳс-мунозаралар қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини кўрсатди:

“Журналистлар ва ОАВ вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби тўғрисида”ги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Бунда:

– қандай ҳолларда алоҳида очиқ суд мажлисларида журналистларнинг иштироки ёки аудио ва видеотасвирга олиш мосламаларидан фойдаланиши тақиқланиши ва рухсат берилишини аниқлаштириш;

– суд қарори кучга кирмагунга қадар ОАВ вакиллари ишнинг тафсилотларини, томонлар чиқишлари ва бошқа ҳолатларни ёритмаслиги аниқ белгиланиб қўйилиши лозим.

Журналистлар учун уларнинг ҳуқуқий билими, суд жараёнларини ёритиш масалалари бўйича касбий салоҳиятини оширишга қаратилган семинар-тренингларни доимий равишда ташкиллаштириш.

Судьяларнинг ОАВ билан ҳамкорлигини ўрнатиш борасидаги амалий кўникмаларини кучайтишга йўналтирилган семинарлар, матбуот анжуманлари ва пресс-турларни мунтазам ташкил қилиш. Олий суд веб-сайтида очиқ суд мажлислари жадвалини ҳар куни янгилаб борилишини таъминлаш.

Матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказиш, долзарб суд жараёнлари, шу жумладан, жамоатчилик орасида шов-шувга сабаб бўлган ишлар борасида Олий суднинг расмий баёнотлари ўз вақтида эълон қилинишини таъминлаш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Журналистлар ва ОАВ вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби аниқлаштирилади