Ўзбекистонда бўлиб турган Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагард бошчилигидаги делегация аъзолари 18 май куни Самарқандга келди деб ёзади Zarnews.uz.
Меҳмонлар шаҳар билан танишувни Амир Темур мақбарасидан бошлади. Соҳибқироннинг давлатчилик сиёсати, илм-фан, маданият ривожидаги хизматлари ва улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлар Кристин Лагард хонимда қизиқиш уйғотди. Бу ҳайрат ва ҳавас Регистон майдони, Бибихоним масжидига ташриф чоғида яна ҳам ошди.
— Самарқанд жуда гўзал ва обод шаҳар экан, — дейди Кристин Лагард. — У Буюк Ипак йўлининг йирик савдо марказларидан бири бўлганлиги ҳақида эшитгандим. Бу ердаги бир неча асрлик тарихий обидалар ўзбек халқи қурилиш, архитектура бўйича улкан тажриба ва салоҳиятга эгалигидан далолат беради. Мен бу биноларни кўриш, уларнинг деворларни ушлаб кўришни орзу қилардим. Бу орзуларим ушалганидан хурсандман. Самарқанд ҳақиқатдан ҳам инсониятнинг бебаҳо бойлигидир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Кирғиз Республикасида 45 минг мухлисга мўлжалланган стадион қурилади
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?