13:55 / 23.05.2019
3 889

ИИВ хорижга кетаётганларга паспорт бўйича эслатма билан чиқди

ИИВ хорижга кетаётганларга паспорт бўйича эслатма билан чиқди
Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган жойлардаги маълумотларни йиғиш пунктларига қатор ҳужжатларни тақдим этадилар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси.

Ушбу ҳужжатлар:

- белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
- биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
- илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
- ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
- ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўйича бўлимининг маълумотномаси ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
- давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
- ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;
- фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти – вояга етмаганлар учун.

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийларнинг вояга етмаган шахс мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган фуқаросига хорижга чиқиш учун биометрик паспортни расмийлаштириш чоғида қуйидаги ҳолатларда ота-оналардан бирининг розилиги талаб қилинмайди:

- ота-онанинг бири вафот этганлиги (вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси тақдим этилган тақдирда);
- фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан берилган ёлғиз онанинг маълумотномаси мавжуд бўлганида;
- агар боланинг ота-онасидан бири хорижий фуқаро бўлса;
- ота-онадан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган бўлса (суд қарорининг кўчирма нусхаси тақдим этилган тақдирда);
- ота-онадан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса (суд қарорининг кўчирма нусхаси тақдим этилган тақдирда);
- агар ота-онанинг бири Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўчирилган ва хорижда доимий яшаётган бўлса.

Ушбу масала юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида чиққан ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади.

Ота-онанинг бири ўз боласининг хорижга чиқишига рози бўлмаган тақдирда, унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

16 ёшга тўлмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари ушбу шахсларни хорижга юбораётган ташкилотларнинг вакиллари тегишли илтимосномалар билан мурожаат қиладилар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижга чиқиш учун биометрик паспорт маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб ўн иш кунида расмийлаштириб берилади.

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун тўланадиган давлат божлари:

- 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун энг кам ойлик иш ҳақининг - 80% миқдорида,
- 16 ёшдан катта Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун энг кам ойлик иш ҳақининг - 120% миқдорида,
- фуқаролиги бўлмаган шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг - 100% миқдорида,
- тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахслар давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ–5156-сон Фармонига мувофиқ,

- фуқаролар, 2021 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатлар ҳудудига Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалда қўлланилаётган биометрик паспортидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан чиқишлари;

- Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, кириш визаларини расмийлаштириш талаб этиладиган давлатлар ҳудудига Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалда қўлланилаётган биометрик паспортидан фойдаланган ҳолда, ундаги рухсат ёзуви стикерининг амал қилиш муддати тугагунга қадар Ўзбекистон Республикасидан чиқишлари;

- Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатларда бўлиш ва ушбу давлатлар ўртасида ҳаракатланишда паспортнинг амал қилиш муддати тугагунича ҳақиқий ҳисобланиши;

- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, кириш визаларини расмийлаштириш талаб этиладиган давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этиладиган бошқа давлатларда бўлиш ва ҳаракатланиш учун паспортнинг амал қилиш муддати тугагунича ҳақиқий ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ИИВ хорижга кетаётганларга паспорт бўйича эслатма билан чиқди