14:15 / 24.05.2019
2 793

АҚШнинг янги элчиси Ўзбекистонга келди

АҚШнинг янги элчиси Ўзбекистонга келди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2019 йил 24 май куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимизда янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблумни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазир элчидан ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилиб, уни қутлади ва миссиясида муваффақият тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида АҚШга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш ва ўзбек-америка муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Шунингдек, ҳалқаро ва маҳаллий аҳамиятга эга алоҳида мавзулар ҳам кўриб чиқилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » АҚШнинг янги элчиси Ўзбекистонга келди