09:08 / 28.05.2019
6 560

Президент мактабида ўқиш учун қайси фанларни аъло баҳога билиш керак?

Президент мактабида ўқиш учун қайси фанларни аъло баҳога билиш керак?
Президент мактабларига ҳужжат топшириш учун STEAM (Science – табиий фанлар, Technology – технологиялар, Engineering – техник ижодкорлик, Art – санъат, Mathematics – математика) йўналиши бўйича фанлардан аъло баҳо олиш талаб этилади. Бу ҳақда 27 май куни ўтказилган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

Бу нима дегани?
  • Яъни 4-синф битирувчилари математика ва табиатшунослик каби фанлардан аъло баҳога ўқиган бўлиши;
  • 5-синф битирувчилари математика фанига қўшимча тарзда биология ҳамда информатика ва ахборот технологиялари;
  • 6-синф битирувчилари ҳам математика фанига қўшимча биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика фанларидан баҳолари аъло бўлиши талаб этилади;
  • 7 – 9-синфларни битирган ўқувчилар алгебра, геометрия, информатика ва ахборот технологиялари, физика, кимё ва биология фанлари бўйича баҳолари аъло бўлсагина ҳужжат топшириши мумкин.

Матбуот анжуманида маълум қилинишича, Президент мактабларига ҳужжат топшириш учун баъзи фанларни аъло баҳога ўзлаштириш талаб этилади. Халқ таълими вазирининг айтишича, бу бирламчи талаб холос. Бу ҳеч нарсани ҳал қилмайди, "беш" баҳо учун номзодларга ҳеч қандай қўшимча балл берилмайди.

"Ота-оналар фарзандим "беш"га ўқимаган бўлса Президент мактабига қабул қилмас экан деб табелларни ўзгартириб, ҳақиқий баҳоларни сунъий равишда "беш"га алмаштириш йўлларини қидирмасин. Бундан болага ҳеч қандай фойда йўқ", – дея таъкидлади Шерзод Шерматов.

Номзодлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 2018/2019-ўқув йилидаги табели ва унинг нусхаси ҳамда таълим олаётган мактабидан белгиланган шаклдаги маълумотномани тақдим этиши керак.

Ҳужжатларни топшириш фақат ариза берувчининг таҳсил олаётган ҳудуди бўйича амалга оширилади. Аризачи ўқиётган мактабнинг ҳудудий жойлашуви Президент мактаби очилаётган ҳудудга мос келиши керак. Бошқа вилоятлар мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилар 2020 – 2021-йилларда бошқа вилоятларда ташкил этиладиган Президент мактабларига ҳужжат топшириши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент мактабида ўқиш учун қайси фанларни аъло баҳога билиш керак?