10:29 / 28.05.2019
3 166

Тошкентда Франк-Вальтер Штайнмайерни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тошкентда Франк-Вальтер Штайнмайерни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27 май куни расмий ташриф билан мамлакатга келди.

Тошкентда Германия президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер шоҳсупага кўтарилдилар. Ҳар икки давлат мадҳияси янгради.

Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар бугун, 28 май куни “Кўксарой” қароргоҳида бўлиб ўтади. Тор ва кенг доирадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, Ўзбекистон – Европа иттифоқи шакли доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокамаси кутилмоқда.

Шунингдек, Германия президенти ишбилармон доиралар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашиши ва бошқа тадбирларда қатнашиши режалаштирилган.

Франк-Вальтер Штайнмайер 29 май куни Хоразм вилоятида бўлади.
Германия Федерал Президентини расмий кутиб олиш маросими

Германия Федерал Президентини расмий кутиб олиш маросими

Опубликовано Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev Понедельник, 27 мая 2019 г.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда Франк-Вальтер Штайнмайерни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда